Санкт-Петербург метросидаги терактга алоқадорликда гумон қилинаётган асли қирғизистонлик Акбаржон Жалилов Россия фуқаролигидан маҳрум этилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волкнинг маълум қилишича, Санкт-Петербург Смольнинск туман суди Акбаржоннинг отаси Акрам Жалилов Россия фуқаролигига кириш пайтида ёлғон маълумотлар тақдим этганини аниқлаган.
Шундай қилиб, Акрам Жалиловга фуқаролик тақдим этилиши тўғрисидаги қарорнинг бекор қилиниши автоматик тарзда унинг ўғли Акбаржонни ҳам фуқароликдан маҳрум қилди.
Изоҳ (0)