Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов вертолётни шахсан ўзи бошқариб, Ашхабод қурилиш майдонларида кетаётган ишларни ҳаводан кузатди. Бу ҳақда «Туркменистан сегодня» хабар бермоқда.
Бердимуҳамедов мамлакат пойтахтида барпо этилаётган 3 ва 4 қаватли турар-жойлар, икки қаватли коттежлар, дўконлар ва ижтимоий инфраструктуранинг бошқа объектлари қурилиши билан танишди.
Ёпиқ иншоотларда ва жанговар санъат турлари бўйича V Осиё ўйинлари ўтадиган Олимпия шаҳарчаси кўздан кечирилди. Ҳозирда бу ерда лойиҳалаштирилган барча объектларни бунёд этиш якунланган.
Туркманистон президенти шаҳар жануби-шарқидаги «Парахат-7» турар-жой даҳасида қурилаётган кўп қаватли уйлар, оммавий тадбирлар ўтказилиши мўлжалланган «Оқ уй» комплексида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди.
Шунингдек, вертолётдаги парвоз давомида Ахал вилояти далаларида баҳорги деҳқончилик юмушларининг бориши кўздан кечирилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)