Россиянинг Хабаровск шаҳридаги Федерал хавфсизлик хизмати қабулхонасида номаълум шахс ходимлар ва ташриф буюрганларни ўққа тутди. Бу ҳақда «ТАСС» агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
ФХХ ходими ҳамда ташриф буюрувчилардан бири ҳалок бўлган, яна бир киши жароҳат олган.
«Хабаровск ўлкасидаги Россия ФХХ бошқармаси қабулхонасига номаълум шахс кириб, ўрнатилган техник назорат ҳудудини кесиб ўтмасдан туриб қабулга келган одамларга қарата ўқ уза бошлаган», — деб хабар берди ФХХнинг жамоатчилик алоқа маркази.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)