Жорий йилнинг 17 апрель кунига қадар Президент Виртуал қабулхонасига Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидан 17 минг 436 мурожаат келиб тушди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Мурожаатларнинг 15 минг 733 таси кўриб чиқилди, 1703 таси кўриб чиқилиш жараёнида.
Мурожаатларга самарали ечим топиш борасида муайян ишлар қилинган, аммо баъзи раҳбарлар аҳолининг энг муҳим ҳаётий эҳтиёжлари ва ҳақли талабларига бефарқ муносабатда бўлаётгани ҳам кўзга ташланмоқда.
Туман аҳолисидан келган мурожаатларнинг 7532 таси бевосита Олмазор тумани ҳокимлиги ваколатига тааллуқли. Аммо туман ҳокимлигида мурожаатлар билан ишлаш тўғри ташкил этилмаган, мурожаатларни тақсимлаш ва назорат қилишга юқори малакали кадрлар жалб қилинмаган, таҳлил ишлари етарлича йўлга қўйилмаган. Оқибатда 416 мурожаат белгиланган ижро муддатида кўриб чиқилмаган, шундан 126 таси 2016 йилдан бери муаллақ осилиб турибди.
Ўтган даврда кўриб чиқилган мурожаатларнинг 5430 тасига ўз муддатидан кечикиб жавоб хати берилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)