Бухоро вилоят ҳокимлигига 2017 йилнинг биринчи чораги давомида жисмоний ва юридик шахслар 1755 та ариза, шикоят ва таклифлар билан мурожаат қилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этишларича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1156 та (ёки 292 фоиз)га кўп.
Ҳоким ҳамда ҳоким ўринбосарлари томонидан 476 нафар жисмоний ва юридик шахс қабул қилиниб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 310 та (ёки 286 фоиз)га кўп.
Ўзбекистон Президенти Виртуал қабулхонасида жорий йил биринчи чорагида Бухоро вилояти бўйича жами 5337 та мурожаат рўйхатга олинган.
Мазкур мурожаатларнинг 3149 тасига жавоб берилган, 91 таси қаноатлантирилган, 2974 тасига эса тушунтириш берилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)