Туркия парламенти мамлакатдаги фавқулодда ҳолат тартибини яна уч ойга узайтириш ҳақидаги қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Аввалроқ Туркия бош вазири ўринбосари Нўъмон Куртулмуш ҳукумат мамлакатдаги фавқулодда ҳолат тартибини яна уч ойга узайтириш ҳақида парламентга сўров юборганини маълум қилган эди.
Туркияда фавқулодда ҳолат тартиби 2016 йил июлида юз берган муваффақиятсиз ҳарбий тўнтаришдан сўнг жорий этилган эди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳарбий тўнтаришда қатнашганларга қарши самарали кураш олиб бориш мақсадида фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилишини эълон қилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)