Буюк Британия парламенти 3 майга ўтар кечаси — муддатидан аввалги парламент сайловлари арафасида тарқатиб юборилади.
«Газета.ru»нинг The Guardian’га асосланиб хабар беришича, бу ҳақда жамоа палатаси етакчиси Дэвид Лидингтон маълум қилган.
Қайд этишларича, парламент аъзолари яқин вақт ичида муддатидан аввалги парламент сайловларини ўтказиш масаласини овозга қўяди.
Аввалроқ Британия бош вазири Тереза Мэй Brexit масаласида Европа Иттифоқи билан музокаралар олиб бориш вақтида мухолифат партиялар кучлари томонидан унинг ваколатлари қисқартирилиши хавфи борлиги сабаб ташкил этилишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)