Суриянинг Хомс вилояти шимолидаги Эл-Ваэр шаҳарчасида қуролланган тузилмалар чиқиб кетишининг бешинчи босқичи ўз ниҳоясига етди. Ҳудудни 2010 киши, жумладан, 510 жангари тарк этган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Хабар қилинишича, жангарилар ва уларнинг оилалари чиққан 55 та автобус Туркия чегараси яқинидаги Жараблус шаҳрига йўл олган
Аввалги босқичда Эл-Ваэрдан «Жибҳат ан-Нусра» ва бошқа экстремистик гуруҳлар тарафдори бўлган 2,5 минг жангари чиқарилган эди.
Улар ҳукумат кучларига таслим бўлишни хоҳламаган ва Жараблус, шунингдек, Идлибга жойлаштирилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)