Туркия шарқидаги Тунжели вилоятида Sikorsky русумидаги полиция вертолётининг қулаши оқибатида унинг бортида бўлган барча 12 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Қурбонлар орасида етти нафар полициячи, бир судья, бир ҳарбий ва экипажнинг уч нафар аъзоси бор. Дастлабки маълумотларга кўра, Тошкент вақти билан 13:40 да ҳавога кўтарилган вертолёт орадан 10 дақиқа ўтиб қулаган.
Авиаҳалокатнинг аниқ сабаблари ҳозирча номаълум, бироқ вертолёт ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қулаган бўлиши эҳтимоли бор. Вертолёт етиб бориш қийин бўлган тоғли ҳудудга қулагани сабаб, қутқарувчилар ҳодисадан олти соат ўтиб фожиа жойига етиб кела олган.
Қутқарув операциясида уч самолёт, икки вертолёт, 43 қутқарувчи ва 7 альпинист қатнашган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)