Подмосковьеда шу йилнинг 3 апрель куни Санкт-Петербург метросида содир этилган теракт ташкилотчиларидан бири Аброр Азимов қўлга олинди, деб ёзади «Газета.ru» Россия Федерал хавфсизлик хизматига таяниб.
«Россия Федерацияси ФХХ томонидан Россия Тергов қўмитаси Санкт-Петербург шаҳри метрополитенидаги теракт ҳолати бўйича қўзғаган жиноят иши доирасида Москва вилоятининг Одинцовский туманида текширилаётган жиноят ташкилотчиларидан бири, Марказий Осиё минтақасидан бўлган Азимов Аброр Ахралович қўлга олинди», — дейилади хабарда.
ФХХ маълумотларига кўра, 1990 йилда туғилган Азимов худкуш террорчи Акбаржон Жалиловни тайёрлаш билан шуғулланган. У Тергов қўмитасига топширилган.
Изоҳ (0)