АҚШ президенти Дональд Трамп ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон телефон орқали олиб борилган музокараларда Идлиб провинциясидаги кимёвий қурол билан боғлиқ ҳодисадан сўнг Сурия етакчиси Башар Асадни жавобгарликка тортиш зарурлиги ҳақида маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru» Оқ уй матбуот хизматига таяниб.
Суҳбат чоғида Трамп Эрдўғонга АҚШнинг кимёвий қурол қўлланилишига жавоб сифатидаги хатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, сиёсатчилар ИШИД гуруҳига қарши курашиш ва «ўз мақсадларига эришишда терроризмдан фойдаланадиган барча гуруҳлар»га қарши ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)