Лиссабондан 25 километр масофада кичик бир самолётнинг қулаши оқибатида уч франциялик, бир португалиялик ва яна бир швейцариялик — беши киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳалок бўлганларнинг тўрт нафари самолёт ичида бўлгани, бешинчиси эса самолёт қулаган супермаркет биноси ичида бўлгани айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, самолёт Португалиянинг Кашкайше аэродромидан Франциянинг Марсель шаҳрига учиб кетаётган бўлган.
Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум. Португалия президенти Марселу Ребелу де Соуза мазкур авиаҳалокатдан бохабар қилинган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)