Дубай савдо, тадбиркорлик ва хом ашё маҳсулотлари бўйича эркин ҳудуд бошқармаси — Dubai Multi Commodities Center (DMCC) Burj2020 тумани лойиҳасининг бош режаси устидаги ишлар якунланганини эълон қилди, деб ёзади «Russianemirates.com».
Янги шаҳар маркази биринчи классдаги тижорий, уй-жой ва савдо биноларини, шу жумладан, ҳашаматли меҳмонхоналар, ресторанлар, дам олиш зоналари ҳамда етакчи архитекторлар — Адриан Гилл ва Гордон Смит томонидан лойиҳалаштирилган иккита ўта баланд минораларни таклиф қилади.
DMCC Burj2020’да халқаро ишбилармонлар жамияти учун премиум-классдаги кўп функционалли янги туманни шакллантирмоқчи. Лойиҳа 106 минг квадрат метр майдонни эгаллайди.
Изоҳ (0)