Мексиканинг Қуйи Калифорния штати соҳиллари китларни кузатиш мумкин бўлган дунёдаги энг яхши жойлардан бири. Яқинда сайёҳлар китни нафақат яқиндан кўришга, балки унинг боласини силаб кўришга ҳам муваффақ бўлди, деб хабар берди National Geographic.
Қишда Қуйи Калифорнияга китларнинг ўнлаб турлари, жумладан кулранг китлар ҳам сузиб келади. Бу денгиз сутемизувчилари ёзда Чукотка ва Беринг денгизида ёғ тўплайди, октябрда эса кунига 120 киломтер сузиб жанубий соҳиллар томон йўл олади. Китлар декабрь ойи охири февраль ойининг бошларида Калифорния кўрфазига сузиб келиб кўпая бошлайди. Уларнинг ҳомиладорлик даври бир йилга яқин давом этади.
Урчитиш мавсумининг уч ҳафтасидан сўнг эркак китлар яна ортга, шимолга қайтади. Ҳомиладор ёки янги туғилган боласи бор урғочи китлари март апрель ойига қадар хавфсиз жойда қолади.
Қуйи Калифорнияга қиш ҳамда баҳорда ташриф буюрган сайёҳлар китларни томоша қилиш имкониятига эга бўлади. Кўплаб компаниялар бу каби турларни ташкил қилади. Яқинда шулардан бири одамлар ва китлар учрашуви тасвирга туширилган видеони Facebook ижтимоий тармоғига жойлади. Урғочи кит одамлардан нафақат қўрқмади, худдики боласини уларни олдига таништиргани олиб келди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)