Ҳиндистонлик жарроҳлар ортиқча қўл-оёқлар билан туғилган ироқлик 7 ойли Карам исмли болани муваффақиятли операция қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Муолажалар Деҳли яқинидаги Ноида шаҳрининг Жайпи касалхонасида бўлиб ўтди. Шифокорлар Карамнинг касаллиги полиомелия деб атамоқда.
Унинг даволаниши уч босқичда олиб борилди: аввалига ортиқча оёқлар олиб ташланди, сўнг юрак ва тананинг меъёрдаги қон айланишини таъминлаш учун юрак қон-томир тизими операция қилинди. Якуний босқичда ортиқча қўллар олиб ташланди.
Шифокорлар Карам операциядан кейин тезда ўзига келаётгани ва 17 апрель, душанба куни уйига, Ироққа олиб кетилиши мумкинлигини билдирди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)