Россиянинг Омск шаҳрида истиқомат қилувчилардан бири панжарали тўсиққа тирмашаётган мактаб ўқувчилари акс этган видеога иштирокчилари мураккаб вазифаларни бажарадиган «Боярд форти» («Форт Боярд») шоуси саундтрекини мусиқа фони сифатида жойлаштирди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Шаҳардаги Меъморлар хиёбонида пайдо бўлган улкан кўлмак болалар мактабга боришига тўсқинлик қилган. Уларда икки йўл қолган: ё йўл чеккасидан машиналар оралаб бориш, ёки бўлмаса панжарали тўсиққа тирмашиш. Ўқувчилар иккинчи вариантни танлаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)