Мьянмада асосий миллий байрам — Янги йил кириб келганидан далолат берувчи Тинжан сув фестивали давомида бутун мамлакат бўйлаб содир бўлган турли ҳодисалар натижасида камида 285 киши ҳалок бўлди, мингдан зиёд одам жабрланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Синьхуа» агентлиги маълумотларига кўра, тўрт кунлик тантаналар давомида қотилликлар, ЙТҲ, наркотик моддалар истеъмоли, ўғрилик ва зўравонлик билан боғлиқ жами 1200 та жиноят иши рўйхатга олинган.
Изоҳ (0)