КХДР ядро синовини ўтказадиган бўлса, Хитой унга нефть етказиб беришни тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда «Хуаньцю шибао» газетасига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
15 апрель, шанба куни Пхеньянда иккита ракета модели намойиш қилинган ҳарбий парад бўлиб ўтди. 16 апрель куни Шимолий Кореяда баллистик рекетани учиришга ҳаракат қилиб кўргани аниқланди. Бундан келиб чиқадики, Пхеньян сўнгги икки кундаги ҳаракати билан ракета-ядро дастурини давом эттирмоқда. Агар ядро синови ўтказиладиган бўлса, Хитой КХДРга нефть етказиб беришни тўхтатиб, БМТ Хавфсизлик кенгашининг КХДРга нисбатан янги санкцияларини қўллаб-қувватлайди.
Аввалроқ, Хитой ҳукуматининг Корея яримороли масалалари бўйича махсус вакили У Давэй Пхеньянга таъсир чораси сифатида ёқилғи ва бир қатор маҳсулотларни етказиб беришни тўхтатиб қўйиш, Хитойда ишлаётган шимолий кореяликларни депортация қилиш масалалари кўриб чиқилаётганини маълум қилганди.
КХДР шу кунга қадар беш марта — 2006, 2009 ва 2013 йилларда бир мартадан, 2016 йилда икки марта ядро синовини амалга оширди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)