Франция пойтахти Париж шаҳрида президентликка номзод Марин Ле Пен тарафдорлари томонидан 17 апрель, душанба кунига режалаштирилган митингга қарши ўтказилган намойиш тартибсизликлар билан якун топди. Бу ҳақда Le Parisien нашрига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Намойишда касаба уюшмалари ва сўл радикал ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Намойишчилар митинг ўтказишга қаршилик билдириб, «Бизнинг ерлар фашистларга эмас», «Қочоқлар билан бирдамлик», «Фашизм — бу қорасон, уни кесиб ташлаш керак ёки нобуд бўласан», дея бақиришди.
Зенит аренасидан унчалик узоқ бўлмаган жойда 50 га яқин ниқоб тақиб олган намойишчилар полициячиларга тутун ҳосил қилувчи шашкалар улоқтирди, полиция эса бунга жавобан кўзни ёшлантирувчи газдан фойдаланди.
Изоҳ (0)