Февраль ойида Мосулдаги ҳарбий тўқнашувлар оқибатларини ўрганаётган кўнгиллилар гуруҳи ҳайвонот боғи харобаларидан Симба лақабли шер ва Лула лақабли урғочи айиқ жойлашган қафасларни топган эди, деб ёзади National Geographic.
Лой ва чиқиндига беланган, жуда озиб кетган аҳволда топилган ҳайвонларни қутқариш ишлари билан «Тўрт панжа» (Four Paws) халқаро табиатни муҳофаза қилиш ташкилоти мутахассислари шуғулланди.
Йиртқичларни текшириш жараёнида шу нарса маълум бўлди-ки, очлик ва антисанитария шароити уларда турли касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлган. Март ойининг охирида, биринчи реабилитация чораларидан сўнг, ҳайвонларни муҳофаза қилиш ходимлари айиқ ва шерни чет элга олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилди, бироқ юк машинаси текширув пунктида тўхтатилган эди.
Қўшимча рухсатни олиш учун яна 10 кун керак бўлди; бу вақт давомида ҳайвонот боғига қайтган Симба ва Лулада ўпка билан муаммолар пайдо бўлган. Кўнгиллилар ҳайвонларга ёрдам берган ва егулик олиб келган кўплаб Мосул аҳолисининг раҳмдиллигини алоҳида таъкидлади.
Ҳозирда Симба ва Лула хавфдан ҳоли. Улар Иордания кўчириб келинди. Ҳайвонлар у ерда New Hope Centre табиатни муҳофаза қилиш маркази мутахассислари назоратида бўлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)