Қозоғистон делегацияси БМТ Хавфсизлик кенгашида Сурияда кимёвий қурол қўлланишини қоралади ва бунинг учун айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирди. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» хабар бермоқда.
Шу билан бирга, Остона Хавфсизлик кенгашидаги овоз бериш чоғида бетараф қолишни лозим топди.
Бу ҳолат икки сабабга кўра юз берди. Биринчидан, Қозоғистон томони Сурияда кимёвий қурол қўлланганлиги эҳтимолини БМТ ва Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти шафелигида, барча манфаатдор томонлар иштирокида объектив ва батафсил текширилишини ёқлайди. Иккинчидан, Суриядаги можарони бартараф этиш бўйича Женева музокараларининг ажралмас қисми бўлган Остона жараёни Қозоғистондан холисликни талаб этади.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Қозоғистон ТИВ баёноти
Изоҳ (0)