Ригада британиялик маст сайёҳлар мактаб дарвозасини синдиргани учун полиция томонидан қўлга олинган. Ҳодиса акс этган видео Delfi порталига жойланган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг қайд этишича, тартиб бузарлик 11 апрелда содир этилган. Хабар қилинишича, ёш сайёҳлар кўнгилхушлик учун Рига давлат гимназияси ҳудудига кирган ва дарвозани ёпиб турувчи электрон механизмни ишдан чиқарган.
Қўлга олинганидан сўнг сайёҳлар Латвия пойтахтига улардан бирининг никоҳ тўйидан олдин байрам қилиш учун келганини айтган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)