United Airlines йўловчиси Дэвид Дао пластик жарроҳ хизматига муҳтож. У авиакомпания ходимига жой беришни истамагани учун куч билан самолётдан тушириб юборилганди. Бу ҳақда жабрланувчининг адвокати Томас Деметрио 14 апрель, жума куни маълум қилди, деб хабар бермоқда ABC News.
69 ёшли Даонинг бурни синган, бир нечта тишидан айрилган, шунингдек, шифокорлар унда мия чайқалишини ҳам аниқлаган. Ушбу можаро 9 апрель куни Чикаго аэропортида содир бўлган эди.
12 апрель, чоршанба куни авиакомпания бош директори Оскар Муньос бу каби ҳодиса бошқа такрорланмаслигига ваъда берди. Можародан сўнг United Airlines’нинг капитализацияси 750 миллион доллардан ортиққа тушиб кетди.
13 апрель, пайшанба куни United Airlines ходимлари бошқа бир йўловчи — Калифорния инвестиция компанияси президенти Жефф Фирнсга кишан билан таҳдид қилиб биринчи классдан эконом-классга ўтказиб юборган.
Изоҳ (0)