Пентагон Америка ОАВларининг АҚШ КХДРга огоҳлантирувчи зарба бериш ҳақидаги ахборотини муҳокама қилишдан бош тортди, бироқ шундай эҳтимолни истисно қилмади. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Шунингдек, Пентагон келажакдаги ҳарбий операцияларини оммавий равишда муҳокама қилмаслигини таъкидлади.
«Қўмондонлик таркиби доимо ҳар қандай кутилмаган вазиятларга қарши ҳимоя имкониятларининг тўлиқ доирасини кўриб чиқади», — деди АҚШ ҳарбий идораси расмий вакили Дана Уайт.
Бундан ташқари, Уайт АҚШ минтақадаги иттифоқдошлари — Жанубий Корея ва Японияни ҳимоя қилишга содиқлигидан оғишмаслигини қўшимча қилди.
Аввалроқ, NBC News АҚШ агар Шимолий Корея ядровий қурол синовига тайёргарлик кўраётгани аниқлангудек бўлса, КХДРга огоҳлантирувчи ҳужум уюштиришга тайёр эканлиги ҳақида хабар тарқатганди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)