Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хюстондан (АҚШ, Техас штати) Калгари шаҳрига (Канада, Альберта провинцияси) парвоз қилган Американинг United Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт бортида йўловчилардан бирини чаён чақиб олди. Бу ҳақда 13 апрель, пайшанба куни CNN телеканали хабар берди.

Тушлик пайтида бизнес-класс йўловчиси Рижард Белл юк қўйиладиган токчадан бошига нимадир тушганини сезган. Шунда у сочига тушган нарсани қоққан ва унинг қўлини чақиб олган чаён йиғма стол устига тушганига кўзи тушган. Буни кўрган ёнидаги йўловчи хавфни олдини олиш мақсадида унга аллергияга қарши дори берган.

Стюардлар бўғимоёқлини ушлашга муваффақ бўлган ва ҳожатхонага ташлаб юборган. Улар дарҳол зарур кўрсатмаларни берган ва бу нохуш ҳодиса ҳаёт учун хавфли эмаслигига ишонтирган ердаги шифокор билан боғланган.

Чаён қандай қилиб самолёт бортига чиқиб қолгани номаълум. Телеканал маълумотига кўра, самолёт бу рейсга қадар Коста-Рикадан учиб келган. Авиакомпания кейинроқ йўловчидан узр сўради ва бўлиб ўтган воқеа учун товон пули таклиф қилди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Шайхонтоҳурда энг юқори: Тошкентда уйларнинг ижара нархлари кетма-кет иккинчи ой пасайди
Маҳаллий
Ўзбекистонда мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагоглар рўйхати кенгайтирилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда яқин кунларда яна зилзила бўлиши ҳақидаги хабарлар рад этилди