Тошкентнинг Сергели туманида 12 апрель, чоршанба куни 297-йўналишда ҳаракатланувчи автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Isuzu русумли автобус «Янгийўл — ‘Фарҳод’ бозори» йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтида 32 ёшли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги тўсиққа бориб урилган.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан маълум қилишларича, ҳодиса оқибатида тўққиз йўловчи жабрланган, уларнинг бари 16-шаҳар касалхонасига етказилган. Ҳайдовчи жабрланмаган.
Хабар беришларича, ҳозирда мазкур авария юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)