Тошкентнинг Чилонзор тумани 19-мавзесида 11 апрель куни ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 80 ёшли эркак Isuzu автобуси ғилдираклари остида қолиб, ҳалок бўлган. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан маълум қилишларича, автобус Яккасарой тумани Ободонлаштириш бошқармасига тегишли бўлган.
«ЙТҲ юз берган кунда ободонлаштириш бошқармаси ходимлари гуруҳи Чилонзор туманида ҳашарда бўлган. Экспертиза натижаларига кўра, авария юз берган вақтда автобус ҳайдовчиси тўла ҳушёр бўлган», — деди ЙҲХБ матбуот хизмати вакили.
Қайд этишларича, кекса фуқаро автобуснинг кучли зарб билан келиб урилиши натижасида ҳодиса жойида ҳалок бўлган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)