Нью-Йорк моторшоусида «Йилнинг бутунжаҳон автомобили» конкурси ғолиблари маълум қилинди. Биринчи ўринни Jaguar F-Pace кроссовери эгаллади. Автомобиль «Энг яхши дизайн» йўналишида ҳам биринчи ўринни олди. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
«Йилнинг бутунжаҳон автомобили» мақомини қўлга киритиш учун Jaguar F-Pace финалда Audi Q5 ва Volkswagen Tiguan йўлтанламаслари билан рақобатлашди. Энг чиройли автомобиль категориясида эса Jaguar Mercedes-Benz S-Class кабриолети ва Toyota C-HR кроссоверини ортда қолдирди.
BMW i3 электрокари йилнинг энг яхши шаҳар автомобили бўлди. «Йилнинг энг шинам автомобили» категориясида Mercedes-Benz E-Class автомобили BMW 5-Series ва Volvo S90/V90’ни ортда қолдириб, ғолиб бўлди.
Йилнинг энг яхши спорт машинаси сифатида Porsche 718 Boxster/Cayman тан олинди. У McLaren 570S ва Audi R8 Spyder’дан устун келди. «Энг экологик машина» категориясида биринчи ўринни Toyota Prius Prime эгаллади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)