Малайзиянинг Селангор штати суди КХДР етакчиси акаси Ким Чон Нам ўлдирилишида айбланаётганларнинг ишини кўриб чиқишдан бош тортди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Прокурор ёрдамчиси Муҳаммад Аҳмад етишмаётган ҳужжатларни тўплаш учун энг камида 1,5 ой кераклигини билдирди. Шу сабабли кейинги эшитувлар 30 майга қолдирилди.
13 апрель, пайшанба куни бўлиб ўтган суд мажлисида Индонезия ва Вьетнам фуқаролари бўлган икки аёл Куала-Лумпур аэропортида Ким Чон Намни қасддан ўлдириши бўйича ишни Олий судга топширилиши ҳақида қарор чиқарилиши кутилаётганди.
Маҳаллий қонунчиликка кўра, бундай жиноят учун ўлим жазоси берилиши кўзда тутилган. Бундай ҳукмлар эса фақат Олий суд томонидан чиқарилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)