Дубай фуқаролик авиацияси бошқармаси шаҳар-амирликда дронларни учириш учун тегишли лицензияга эга бўлишни мажбурий этиб белгилади, деб ёзади «РИА Новости».
Аввалроқ дронлар бир неча марта Дубай халқаро аэропорти ишида вақтинчалик узилишлар кузатилишига сабабчи бўлган эди.
Шу йилнинг 1 майидан кучга кирадиган янги қоидаларга кўра, учувчисиз учар қурилмани сотиб олмоқчи бўлганлар фуқаролик авиацияси бошқармасидан лицензия олиш учун рўйхатдан ўтиш жараёни якунланмагунича буни амалга ошира олмайди.
«Одамлар Дубайнинг ҳар қандай дўконидан дронларни сотиб олиши мумкин, аммо уларда лицензия бўлмаса, уларни дўкондан олиб кетолмайди. Шунингдек, харидорлар уларнинг дронларни бошқариш қобилиятини текшириб кўрувчи мажбурий ўқув дастурини ўзлаштириши керак бўлади», — деди бошқарма вакили Майкл Рудолф.
Изоҳ (0)