Латвиядаги Адаж полигонида 9 апрель, якшанба куни ўтказилган машғулотлар давомида 3 нафар америкалик аскар жабрланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Мамлакат мудофаа вазирлиги вакили Каспар Галкинга кўра, «ҳарбий хизматчилар машқлар жараёнида юзага келган буғлардан нафас олган».
Аскарлар Гайльэзерс касалхонасига етказилди. Текширувдан сўнг улардан икки нафарига рухсат берилди, бири эса қўшимча текширув учун касалхонада қолдирилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)