Австриянинг Вена шаҳридаги БМТ биноси қаршисига тўрт олим — Шарқ вакиллари шарафига ёдгорлик ўрнатилди. Бу ҳақда БМТ Янгиликлар хизматининг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.
Ёдгорлик Абу Али ибн Сино, Умар Ҳайём, Абу Райҳон Беруний ва Закариё ар-Розий ҳайкалларини ўз ичига олади.
Ҳайкал шарқона шийпонча кўринишида бўлиб, тўрт арбоб унда савлат тўкиб ўтирибди.
Изоҳ (0)