АҚШнинг Суриядаги объектларга ҳужуми тажовуз бўлиб, Россия—Америка муносабатлари билан бирга терроризмга қарши умумий курашга ҳам зарар етказади. Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг мазкур фикрларини унинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Президент Путин Сурия бўйлаб Америка зарбаларини ўйлаб чиқилган важ остида халқаро ҳуқуқ нормаларини бузган ҳолда суверен давлатга қарши тажовуз деб ҳисоблайди», — деди Песков.
У Сурия армияси кимёвий қуроллар захирасига эга эмаслигини таъкидлади. «Сурия қуролли кучларининг барча кимёвий қурол захиралари йўқ қилинганлиги факти БМТ ихтисослаштирилган бўлинмалари томонидан тасдиқланган эди», — эслатиб ўтди матбуот котиби.
«Вашингтоннинг ушбу ҳаракати шусиз ҳам аянчли авҳолда бўлган Россия—Америка муносабатларига катта зиён етказади», — дея таъкидлади Песков.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)