Ўзбекистон Россиянинг бир қатор маҳсулотларига акциз солиқларидан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси раҳбари Шавкат Мирзиёев маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Биз Россиянинг бир қатор маҳсулотларига акциз солиқлари ставкасини пасайтириш ёки уларни тўлиқ бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилдик, булар тижорат автомобиллари, пўлат прокат, озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ва қурилиш материалларидир», — деди Мирзиёев кенгайтирилган форматдаги Россия-Ўзбекистон музокаралари чоғида.
У савдо-иқтисодий соҳада қулай шароитлар яратиш бўйича кейинги ишлар ушбу йўналишдаги икки томонлама ҳамкорликни сезиларли равишда кенгайтириш ва товар айланиши ҳажмларини аҳамиятли тарзда кўпайтириш имконини беришига умид билдирди.
Изоҳ (0)