Ўзбекистон Россиядан ҳарбий техника етказиб берилиши ҳажми кенгайишига умид қилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар вақтида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Ўзбекистон ҳарбий техника етказиб беришни кенгайтириш ва уларни ўзаро манфаатли шартлар асосида Россия корхоналарида таъмирлаш — асосий вазифалар қаторидадир», — дея Ўзбекистон Президентининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «ТАСС».
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев 29 март куни «Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолаган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)