5 апрель куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида янгиланган БМТ экобоғи очилди, деб ёзади «Газета.uz».
БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бу ерда ободонлаштириш ишларини олиб борди — энди Экобоғ ҳудудини йўлакча кесиб ўтади, бундан ташқари, ўриндиқлари бўлган павильон барпо этилган.
Экобоғ энди ташрифчиларни БМТнинг барқарор ривожланишдан кўзланган 17 та мақсади ва тегишли вазифалар ҳақида хабардор қилади. Бунинг учун яшил ҳудудга ахборот тахталари ўрнатилган. Бу БМТ томонидан Марказий Осиёда амалга оширилган бундай турдаги биринчи лойиҳадир.
2015 йилда боғ БМТнинг 70 йиллигига бағишлаб яратилган эди. БМТнинг 12 та агентлик ва дастурларининг 200 дан зиёд ходимлари Экобоғга 370 дан ортиқ дарахт эккан.
Изоҳ (0)