Тошкентдаги «Ўзекспомарказ» кўргазмалар мажмуасида EventEXPO—2017 биринчи ихтисослаштирилган кўргазма ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Унда турли тантаналар, тадбирлар, тўй ва маросимларни ўтказишга ихтисослаштирилган хусусий корхона ва фирмалар, компаниялар ўз маҳсулот ва хизматлари билан иштирок этмоқда.
Кўргазма экспозицияси гулчилик, ҳордиқ чиқариш, либослар ва мода, «Гўзаллик салонлари», никоҳ ва тўй маросимлари учун турли хизматлар кўрсатиш каби бўлимлардан таркиб топган.
Бу ерда элликка яқин компания ва фирмалар, хусусий корхоналар фаолияти билан танишиш, ишбилармон доираларнинг ўзаро мулоқот ўрнатиши ва ҳамкорликни янада кенгайтириши учун қулай имконият яратилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)