Сурия шимолида тузилган Шагба қабила оқсоқоллари кенгаши «турк оккупацияси» ва курдларнинг депортация қилинганини қоралади ва БМТ Хавфсизлик кенгашини ушбу ҳаракатларга қарши чора кўришга чақирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Шагба қабила оқсоқоллари кенгаши Сурия шимолидаги олтита қабилани бирлаштириб туради. «Туркиянинг истилочилик ҳаракатлари, доимий зўравонликлар ва курдларнинг қувилиши ҳудуд демографиясини ўзгартиришга қаратилган. Курд халқининг кўплаб оилалари ўз қишлоқларидан чиқиб кетишга мажбур қилинган», — дейилади қабила оқсоқоллари кенгашининг баёнотида.
Шунингдек, баёнотда таъкидланишича, Шагба минтақаси аҳолиси араблар, курдлар ва ва туркманларни бир-биридан ажратмайди. Ҳужжат уруш ҳаракатлари кетаётган Ал-Ваир ва Касир ҳудудларидаги аҳолини Шагбага келишга чақиради.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)