Япония императори Акихито ва унинг турмуш ўртоғи Митико Токио марказида жойлашган саройни бир қанча муддатга тарк этиб, гуллаган сакурадан баҳра олиш учун сарой ташқарисида режалаштирилмаган саёҳатни амалга оширди, деб хабар беради «ТАСС».
Император ва унинг аёли ушбу қарор билан кўпчиликни ҳайрон қолдириб, йўлда учраганларни хурсанд қилди.
Императорлик оиласи саройдан тонгги 7:30 да Император саройи ишлари бошқармасининг бир неча қўриқчиси кузатуви остида Китаханебаси шимолий дарвозалари орқали чиқиб кетди. Улар 10 дақиқа давомида қўл ушлашиб, нозик гуллардан завқ олиб, айланди.
Жуфтлик қисқа муддат ичида ўтаётган кишиларнинг, саройни доимий равишда қўриқлаб турувчи мухбирлар ва Токио марказида тонгда югуриш ишқибозларининг эътиборини жалб этди. Улардан бир нечаси императорлик оиласини суратга олишга муваффақ бўлди.
Сайр якунида Акихито аҳолига юзланиб, кичик нутқ сўзлади ва барча билан хайрлашиб, ўз саройига кириб кетди.
Таъкидлаш жоиз, эрталабки сайр Акихито ва Митиконинг ҳар кунлик анъанаси ҳисобланса-да, одатда, ушбу анъана сарой ҳудудида амалга оширилади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)