АҚШнинг Мичиган штатидаги Найлс шаҳри меҳмонхоналардан бирида 6 нафар бола ис газидан заҳарланди. Улардан бири кейинчалик вафот этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
ABC телеканалига кўра, ис газидан заҳарланиш аломати билан жами 12 киши касалхонага ётқизилди.
Меҳмонхона ходимлари 10 дан 14 ёшгача бўлган болаларни ёпиқ бассейн ҳудудида ҳушсиз ҳолда топди ва зудлик билан фавқулодда хизматларни чақирди. Меҳмонхонада истиқомат қилаётганларнинг барчаси эвакуация қилинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ис гази бассейнда носоз сув иситгич туфайли тарқалган бўлиши мумкин. Полиция мазкур ҳодиса юзасидан текширув бошлади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)