Швецияда 50 нафар ўқувчи ва уларга ҳамроҳлик қилаётган 6 киши бўлган автобус номаълум сабабларга кўра йўлдан чиқиб кетди ва Свег шаҳрига 20 километр етмай ёнбошлаб қолди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса 2 апрель, якшанба куни маҳаллий вақт билан 7:00 (Тошкент вақти билан 10:00) да содир бўлди. Воқеа жойига икки вертолёт ва 5—6 тез тиббий ёрдам машинаси келди.
«Авария жиддий, жабрланганлар бор», — дея маълум қилди қутқарув хизмати вакили Улоф Броборг.
Маҳаллий ОАВлар жабрланганлардан икки нафари касалхонага ётқизилганини билдирди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)