КХДР атрофидаги вазиятни тартибга солиш Хитойга бевосита боғлиқ, деб ҳисоблайди АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли. Fox News телеканалига берган интервьюсида дипломат Пекин қўшни мамлакатга нисбатан санкциялар киритиши кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Вашингтондаги янги маъмурият Хитой билан улар қанчалик хавотирда эканлиги, бирор нарса қилиш кераклиги ҳақида бошқа гаплашмайди. Хитой нимадир қилиши керак, уларда Шимолий Кореяга қарши санкция киритиш учун барча имкониятлар бор. Шимолий кореяликлар молиявий ва ҳарбий жиҳатдан Хитойга бутунлай боғланган.Доимий вакилнинг фикрига кўра, агар Хитой ҳукумати ҳақиқатдан ҳам КХДРга таъсир ўтказишни хоҳлаганда, буни аллақачон қилган бўларди.Никки Хейли, АҚШнинг БМТдаги доимий вакили
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)