АҚШ бошчилигидаги коалиция ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўринбосари — Аяд ал-Жумайлий ўлдирилганини ҳозирча тасдиқлай олмайди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Биз бу хабарларни кўрдик, бироқ ҳозир уни тасдиқлай олмаймиз», — дея маълум қилди коалиция штаби вакили.
Экстремистнинг ўлдирилгани ҳақида Кувайтнинг KUNA агентлиги маълум қилди.
Унга кўра, Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари Анбар вилоятидаги Ал-Қаюм қишлоғида террорчилар қўмондонлик пунктига туркум зарбалар берган ва ИШИД «мудофаа вазири»ни йўқ қилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)