Американинг The New York Post таблоиди ўқувчиларига газета дастуридан бир неча ноодатий билдиришномалар келди. Мазкур хабарлар орқали муаллифлар АҚШ президенти Дональд Трампга мурожаат қилиб, унга насиҳат берди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Хабарларда АҚШ президентига «Яшасин Дональд Трамп» деб мурожаат қилиниб, у Адольф Гитлер билан таққосланган. Муаллифлар ўзларини Худо номидан юзланаётган фаришталар деб таништириб, уларни эътиборлик билан тинглашга чақирган.
The New York Post орқали кўп миқдорда қутқарилиш, руҳ саховати ва ақл ўткирлиги билан боғлиқ матнлар юборилган. «Кимни тушунмаётган бўлсанг, ўша кишига қалбингни оч, кимдан қўрқсанг ва кимга кибр билан қарасанг, унга қулоқ тут», — дейилади хабарлардан бирида.
Кўп ўтмай, The New York Post обуначилардан узр сўраб, уларнинг дастури хакерлар томонидан бузилганини маълум қилди. Нашр ушбу ҳолатни тузата бошланди. Журналистлар ҳам билдиришнома орқали ушбу вазият бўйича ахборот юборди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)