Facebook’да Тошкентнинг Юсуф Хос Ҳожиб кўчасида жойлашган «Korzinka.uz Туркменский» супермаркети ўрнида «Сурнай» номли дўкон пайдо бўлгани ҳақидаги фотохабарлар пайдо бўлди.
Тармоқ фойдаланувчилари томонидан эълон қилинган расмларга эътибор берилса, дўкон ташқарисидаги реклама баннерлари-ю, бренд номидан тортиб савдо залида жойлашган пештахталар, эълонлар, маҳсулотлардаги изоҳли ёрлиқлар, ходимларнинг либосларигача янги номга алиштирилганини кўриш мумкин.
Бундан ташқари, Facebook’даги «Korzinka.uz» расмий саҳифасининг дизайни «Сурнай» шаклига ўзгариб, эрта тонгдан янги дўкон ишга тушгани ҳақидаги постлар қўйиб борилмоқда.
Ҳозирча супермаркетлар тармоғининг расмийлари томонидан ушбу ҳолатга ҳеч бир изоҳ берилмаган.
Маълумот ўрнида, «Ўзгидромет» марказидан маълум қилишларича, бугун, 1 апрель куни Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кузатилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)