Австралиялик аёл кичкина қизини заҳарли илон билан бирга суратга олди. Аёл заҳарли жонзот фарзандига хавфли даражада яқинлашгандан кейингина сезиб қолган. Бу ҳақда Daily Mail’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар беради.
Австралиялик аёлнинг исми Бьянка Диккенсон эканлиги айтилмоқда. У икки ёшли қизига табиат қўйнида фотосессия уюштирган, шу вақт ерда ғалати ҳаракатни пайқаб қолган.
Бир зум ўтгач у, фарзанди ёнида заҳри одамни ўлдиришга қодир икки метр келадиган, тўрли жигарранг илон эканлигини тушунган.
Аёлни миясига биринчи бўлиб, қизининг ёнига югуриб бориб уни илондан ҳимоя қилиш фикри келган, аммо бунинг оқибатида воқеа фожиали якун топиши мумкин эди.
Шундан сўнг Диккенсон маълум бир ҳолатда қотиб турган қизни суратга олишни давом этган, илон тинчгина судралиб кетишига имкон берган.
Изоҳ (0)