АҚШнинг Техас штатида 17 ёшли Алекс Нейгл ресторанда бепул десерт тановул қилиш мақсадида энг яқин қиз ўртоғи — Кети Домитровичнинг қўлини сўради, дея хабар беради Meduza. Ўсмирлар бутун оқшом давомида севишганлар ролини ўйнаган, ҳатто ўзлари билан узук ҳам олиб келишган.
https://twitter.com/bathemeinnudes/status/846000968848297984
Домитровичнинг сўзларига кўра, ҳаммаси ишонарли кўриниши учун у ҳожатхонага чиқиб кетган, Нейгл эса ресторан ходимларини севги изҳор қилиши ҳақида огоҳлантирган, шунингдек, унутилмас кунда суратга олиб қўйишларини сўраган.
«Барча бизга ишонди ва қарсак чалди», — дейди Домитрович. Қиз десерт жуда мазали бўлганини таъкидлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)