Флорида штатида (АҚШ) полициячилар тимсоҳни маҳаллий мебель дўконларидан бирининг ичидан судраб олиб кетди. Мазкур ҳодиса акс этган видео 30 март, пайшанба куни Fox 13 News’нинг Facebook’даги саҳифасида жойлаштирилди.
Сутка мобайнида ролик 400 минг маротабадан ошиқроқ кўрилди.
Mashable нашрига кўра, йиртқич автотураргоҳда аниқланган. Полициячилар йўлни қисқартириш учун сув яқинидаги дўконнинг захира чиқиш эшигидан фойдаланган.
Тимсоҳ Тампа кўрфазига олиб борилгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)