Хитойнинг Сиан шаҳрида жарроҳлар беморга унинг қўлида ўстирилган қулоқни кўчириб ўтқазди. Бу ҳақда «Синьхуа» хабар бермоқда.
Агентликка кўра, эркак бир йил аввал автофалокат оқибатида қулоғидан айрилган эди.
Сиандаги Xi'an Jiaotong University қошидаги касалхона шифокорлари йўқолган аъзони беморнинг билагида тиклади. Бунинг учун шифокорлар қовурға тоғайи ва 3D-принтердан фойдаланди.
7 соат давом этган операция муваффақиятли ўтгани ва беморнинг аҳволи барқарор эканлиги билдирилди. Кўчириб ўтқазилган қулоқ икки ҳафта ичида аввалгидек ҳолга келиши кутилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)