Муқаддам уч маротаба гиёҳвандлик моддаларини сотиш ҳамда божхона чегарасидан ноқонуний ўтказиш каби жиноятларни содир этиб, яқинда жазосини ўтаб чиққан Ургут туманида яшовчи А.Муҳаммадиев яна ўтмишини қўмсади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Нуробод тумани, Нурбулоқ шаҳарчасида яшовчи гиёҳфуруш Э.Бўроновни ҳам айнан қинғир мақсадлар А.Муҳаммадиев билан бирлаштирди. Ушбу жуфтлик Нуробод туманида 30 грамм атрофидаги марихуана гиёҳвандлик моддасини намуна сифатида сотаётган пайт ушланди.
Ушбу шахсларнинг яшаш хонадонлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, Э.Бўронов томонидан экиб етиштирилган ва келгусида сотиш учун яширин тарзда сақлаб келинаётган 8,2 килограмм марихуана борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди. Жиноят ишлари бўйича суд ҳукмига биноан А.Муҳаммадиев 11 йил ва 6 ой, фуқаро Э.Бўронов 11 йилга озодликдан маҳрум этилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)